Бўш иш ўринлари
“ENERGO-IТ” филиалида бўш иш ўрни: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 27.11.2024
  • 56

Бўш иш ўрни:

“ENERGO-IТ” филиали Оптик толали ва кабель тизимларини ишлатиш хизматининг  2-тоифали муҳандис лавозими.

ТАЛАБЛАР:

Маълумоти: Олий, техник-муҳандислик йўналишида;

Иш тажрибаси ва стажи: Соҳада 3 йил иш стажига эга бўлиши лозим;

Тилларни билиши:ўзбек ва рус тилларини билиши;

Қўшимча талаблар: хизмат сафарларига тайёргарлик.

 

Номзод амалдаги алоқа мис ва оптик толали кабелларини, энергетика объектларида ўрнатилаётган алоқа ускуналарни билиши лозим. Жумладан:

►  Мис алоқа кабелларни монтаж қилиш, носозликларни топиш ва бартараф етишни билиш.

► Оптик толали алоқа кабелларини бир-бирига пайвандлашни билиш.

► Оптик толали алоқа кабеллардаги носозликларини рефлектометр ёрдамида топишни билиш, кабель параметрларини ўлчаш усулларини билиш.

► Электр ўлчаш асбоблари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш.

►  Алоқа линиялари бўйича лойиҳалари билан ишлашни билиш.

►  Алоқа линиялар схемалари билан ишлаш.

►  Мис алоқа кабелларидан фойдаланиш, қўлланиладиган зичлантириш тизимлари, кабель параметрлари ва ўлчаш усулларидан хабардор бўлиш.

►  Энергетика соҳасида оптик толали кабеллардан фойдаланиш (ОКГТ, ВОК), ВОЛС зичлантириш тизимларини қўлланилиши,  ВОЛСни ўлчаш усулларини билиш.

 

Компьютер саводхонлиги: Microsoft office, AutoCAD дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим(мукаммал).

 

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни:https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

 

❇ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 236-66-65.

Онлайн резюме: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

Электрон почта:  kadr_nes@uzbekistonmet.uz  info@uzbekistonmet.uz

 

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборотхизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>