Хўш, уларнинг фарқи нимада?
⏺️ Он-Грид — инвертор ёрдамида альтернатив электр энергияси манбаи умумий электр таъминоти тармоғига уланган ва параллель равишда ишлайдиган тизим. Бундай тизимли электр ускуналари захира қувватига эга тизимга нисбатан арзонроқ, чунки у фақат қуёш панеллари ва тармоқ инвертери жиҳозларини ўз ичига олади.
⏺️ Оф-Грид — муқобил электр энергияси манбаи ташқи шаҳар тармоғига эга бўлмаган тизим. Қуёш панеллари фотоволтаик модуллардан, заряд бошқарувчисидан, батареялар тўпламидан ва инвертордан иборат. Заряд бошқарувчиси ва инвертор орқали қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилади. Қуёшли кунларда истеъмолни таъминлаш учун керак бўлгандан кўра кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилади ва ортиқчасини батареяларда тўпланади.
▶️ Батафсил
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати