Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергияинспекция” назорат ташкилоти ҳамда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу боис, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг барча филиалларига энергия ресурсларини иқтисод қилиш, куз-қиш мавсумида подстанциядаги электр ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2024 йил 7 ноябрдаги 238-сонли буйруғига асосан “Андижон МЭТ” филиали директорининг 2024 йил 7 ноябрдаги 160-сонли буйруғи қабул қилинди. Буйруқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 ноябрдан 1декабргача “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли баёни, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2024 йил 5ноябрдаги 235-сонли буйруғи ҳамда “Андижон МЭТ” филиалининг 2024 йил 5 ноябрдаги 163-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.
Кўрик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги тузилган чора-тадбирларга асосан 220/35/10 кВ кучланишли “Бобур” подстанциясида “Энергетика хавфсизлиги” ва “Ёнғин хавфсизлиги” кўрик ойлиги тадбирлари бўлиб ўтди. Шунингдек, мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек, Андижон вилояти Ёнғин ўчириш бўлинмаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув семинари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати