FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов «Энергетика хавфсизлиги ойи» тадбирлари ҳақида ахборот берди.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинган эди. Ушбу қўшма қарорга кўра жорий йил ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойи» этиб эълон қилинган ва тармоқ ҳамда ҳудудлар кесимида тадбирлар ўтказилмоқда.
Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати