ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Сирдарё вилоятида 5 млрд сўмдан зиёд миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
  • 14.11.2024
  • 21

#Тезкор_тадбир

«Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларда Янгиер шаҳрида жойлашган «Й-З.Э.» МЧЖга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш биносида ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5761

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>