ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «Жиззах вилоятида 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди»
  • 05.11.2024
  • 23

#Энергетика_хавфсизлиги_ойи

Жиззах вилоятида 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида назорат тадбирларини амалга оширмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоят Шароф Рашидов туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро T.Ш. ўзига тегишли бинода тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр қурилмалар ўрнатган ҳолда 780,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/5664

FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>