Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган, техник-муҳандислик номи Л–510 ҳамда Л-521 бўлган юқори кучланишли электр тармоқлари учувчисиз қурилма ёрдамида навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган дастурга асосан магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш жараёнида тажриба тариқасида учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан (дрон) фойдаланиш белгиланган.
⚡️ Учувчисиз учадиган қурилма (дрон) — 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари ўтган мураккаб рельефли ҳудудларини назорат кўрикдан ўтказиш, авария ҳолатлари юз берганда қисқа вақт ичида носозлик сабабларини аниқлаш ва бошқа техник-муҳандислик ҳамда лойиҳалаштириш ишларида фойдаланилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати