FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди ва электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш жараёнлари ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, радиотингловчиларга Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилингани ва Ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойи» этиб эълон қилингани маълум қилинди.
???? Радиобошловчи журналист Нилуфар Аҳмедова.
✅ Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати