Бугун, 6 ноябрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров бошчилигида йиғилишда ўтказилди. Унда Акциядорлик жамиятининг барча бошқарма, хизмат, бўлим бошлиқлари, масъул ходимлар иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, энергетика тизимдаги 2024-2025 йил куз-қиш мавсуми давомида барқарор фаолият юритиш ва Энергетика хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган тадбирларни кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, фуқаро муҳофазаси бўйича Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида «2024/2025-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбири 500 кВ кучланишли «Тошкент» ҳамда 220 кВ кучланишли Қўйлиқ» подстанцияларида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан» қўшма қарор ишлаб чиқилган. Ушбу қарорга кўра, 2024 йилнинг ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» этиб белгиланди.
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирлар барча магистраль электр тармоқлари филиаллари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда график асосида ўтказилмоқда.
ЎзА
Манба: https://uza.uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати