Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ренессанс Ҳалл” тадбирлар залида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Яшил» энергияга ўтиш истиқболлари: эришилган натижалар ва келгусидаги режалар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг энергетика соҳаси вакиллари иштирок этди.
Ўтган 6 йилда Ўзбекистонда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 29 млрд 234 млн долларга тенг бўлган 50 та битим имзоланди. Бу Ўзбекистонда инвесторлар томонидан 50 та замонавий электр станция қурилади, дегани.
Олиб борилган ишлар натижасида, бугунги кунда 7 та вилоятда умумий қуввати 2,7 ГВт бўлган 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.
Шундай қилиб, охирги 6 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича яратилган янги қувватлар ҳажми 8 492 МВтдан ошди.
2030 йилга бориб «яшил» электр станциялар қувватини 20 ГВтдан ошириш орқали уларнинг умумий энергия ишлаб чиқаришдаги улушини 40 фоизгача етказиш мақсад қилингани таъкидланди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/13272
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати