Қизиқарли хабарлар
Нукусда қуёш панеллари ишлаб чиқариш
  • 23.09.2024
  • 167

2024 йилнинг ёзида Нукусда қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳанинг қиймати 10 миллион доллардан ортиқ.

☀️ Ускуналар Корея Республикасидан олиб келинган ва ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган. Лойиҳанинг йиллик қуввати 273 минг донани ташкил этади. Лойиҳа Нукус Элестроаппарат корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқарилган қуёш панелларининг нафақат ички бозорни таъминлаши, балки экспортга ҳам йўналтирилиши ҳам режалаштирилган. Режалаштирилган экспорт ҳажми - 4 миллион доллар.

Манба: https://t.me/clearenergy/2563

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>