Қизиқарли хабарлар
Тошкент учун 200 та электробус сотиб олинади
  • 04.09.2024
  • 173

Хитойнинг BYD компаниясининг 200 та электробуслари пойтахтнинг жамоат транспорти сафига қўшилади. Ва яна 1000 та автобус мамлакат ҳудуди бўйлаб тарқатилади.

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт воситаларини харид қилишни жорий йил охиригача якунлашни буюрди.

Шунингдек, Президент ҳукумат олдида чипталарни сотиб олиш жараёнини рақамлаштириш вазифасини қўйди. Онлайн харид қилиш мумкин бўлган электрон чипталарга ўтиш йўловчиларга қулайлик яратиш йўлида янги қадам бўлади.

 Манба: https://t.me/clearenergy/2550

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>