Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди
  • 15.10.2024
  • 19

«Ўзбекистон–24» радиоканалида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов Акциядорлик жамиятининг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, радиодастурда электр узатиш ҳаво тармоқларида инсон омили билан юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ўчишларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган тушунтириш ҳамда профилактика ишлари хусусида ахборот берилди.

Радиобошловчи — журналист Нилуфар Аҳмедова.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>