Касаба уюшмаси
Тошкентлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари Бухоро шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 07.10.2024
  • 102

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Energo-IT» филиали жамоаси дам олиш кунлари Бухоро шаҳрига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 22 нафар тошкентлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>