Янгиликлар
Матбуот анжумани: Жорий йил 1 ноябрдан Е-далолатнома электрон тизими ишга туширилади — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
  • 03.10.2024
  • 25

АОКАда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда давлат назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

✅ Шунингдек,“Энергоназорат” платформаси ишлаб чиқилиб тест вариантида ишга туширилди.

✅ Электр қурилмаларни иш фаолиятини масофавий таҳлил қилиш мақсадида янги дастурий таъминот ишлаб чиқилмоқда.

✅ Ўзэнергоинспекциянинг иш фаолиятида биринчи маротаба аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилиши учун 2023-йилнинг 1-октябрдан бошлаб “e-mamuriy ish” ахборот тизими ишга туширилди.

✅ Тизим ташкилотлари томонидан таъмирдан чиқарилган 10 768 та электр қурилмалари, 30052,8 км узунликдаги тармоқлар кўрикдан ўтказилиб, амалга оширилган ишлар натижасига кўра 10 225 та қурилмалар, 27 651,0 км узунликдаги электр тармоқлари комиссия томонидан қабул қилинди. 543 та қурилмалар, 2401,8 км узунликдаги электр тармоқларда камчилик ва носозликлар борлиги учун қабул қилинмаган.

✅ 1771 та газ тақсимлаш пунктлари техник ҳолатлари ўрганилди, ўрганиш натижасида 3794 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 380 та ёзма кўрсатмалар берилиб, бажарилиши назоратга олинган.

✅ Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 5 881 та истеъмолчи томонидан 858,8 млрд.сўмлик энергия ресурсларида ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Шундан,

⚡️ Электр энергияси бўйича – 4 166 та 464,5 млрд сўм (415,9 млн.кВт.с)

⚡️ Табиий газ бўйича – 1 715 та 394,3 млрд сўм (227,7 млн.м3)

✅ Корхона ва ташкилотларнинг 5 577 та (5289 та тадбиркорлик субъектлар, 237 та давлат ташкилотлари, 51 та тизим ташкилотлар)нинг мансабдор шахсларига маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, “e-mamuriy ish” ахборот тизим орқали суд органларига юборилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 52 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда 39 та техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаси кўриб чиқилди ва тегишли таклифлар тақдим этилди.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 319-сон “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августда “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги

ЎРҚ-940-сон Қонуни қабул қилинди.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/46996

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>