"Рақамли асрда ҳақиқатни излаб: дезинформацияга қарши курашиш" мавзусига бағишланган ушбу тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил август ойида Озарбайжонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган "йўл харитаси"га мувофиқ ўтказилмоқда.
Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори медиа йўналишида ҳам жадал ва тизимли тус олгани барчамизни хурсанд қилади. Бу жараёнда бугунги кунда давлат ва жамиятнинг барқарор ҳаётига жиддий таҳдид солаётган дезинформацияга қарши биргаликда курашиш алоҳида аҳамиятга эга.
Бу борада Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликнинг ягона платформасини яратиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёрмиз.
Форум ишига муваффақиятлар, унинг доирасидаги муҳокамалар ва тажриба алмашинуви эса самарали, қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган янги ташаббуслар учун пойдевор бўлишини тилайман.
Манба: https://t.me/Press_Secretary_Uz/4792
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати