Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизматлари томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда. Назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.
⚡️ Мисол учун, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи 110 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л–Р–Д бўлган магистраль электр тармоғида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишди.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда, таъмирлаш-созлаш ишларидан кейин металл конструкцияли таянч устунларига коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари акс этган.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати