Касаба уюшмаси
Истиқлол шодиёнаси арафасида спорт мусобақалари ташкил этилди
  • 30.08.2024
  • 22

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида ёш кадрлар билан ишлаш йўналишида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан “Навоий МЭТ” филиали Касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари томондан ишчи-ходимлар учун спорт ўйинлари мусобақаси ва байрам дастурхони ташкил қилинди.

⚡️Энергетиклар спортнинг шашка, шахмат, мини футбол турлари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун баҳс олиб боришди.  Мусобақа ғолибларини эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

✍️ Фарҳод Собиров, “Навоий МЭТ” филиали ёшлари етакчиси

 

Facebook  ‖ InstagramYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>