Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда йирик аварияларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида 3-сон буйруғи, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сон буйруғи асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча филиаллар Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Қўлдошев Абдулла Хамидуллаевич томонидан куз-қиш мавсумига “Тайёр” деб баҳоланди. Шунингдек, Фақулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди ходимлари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг магистрал электр тармоқлари филиалларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши, захираларни жойлаштириб кўрсатиши, ўқув нуқталарида камераларнинг тўғри жойлаштирилиши (онлайн ва офлайн), ходимларининг хатти-ҳаракатларини ўз мутахассисликлари йўналишида (электромонтёр, юқори кучланишли электр тармоғи хизмати, баландликда иш бажарадиган ходимлар) билим-салоҳиятга эга эканини “ўрнак” қилиб кўрсатиб, мавсумга тайёргарлик борасида бажарилган ишларга ижобий хулосалар беришди.
Мисол учун, жорий йилнинг 15 июль санасидан бошлаб “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли “Лочин”, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “Сардор”, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли “Ўзбекистон”, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “Беруний”, “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “Хоразм”, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “ДНС-2”, “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли “Қоракўл”, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “Химия” подстанцияларида бўлиб ўтган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳамда йирик аварияларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида 3-сон буйруғи талаблари тўлиқ ўрганилди.
Магистрал электр тармоқларида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида филиаллари “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бош мутахассиси Раҳматов Улуғбек Тўлқинжонович бош-қош бўлиб, унга Филиал директорлари, бош муҳандислари ҳамда ушбу йўналишда меҳнат фаолияти олиб бораётган мутахассислар яқиндан ёрдам беришди.
Сарвар Ҳайдаров, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи
Эътиборингизга расмий веб-сайт саҳифаларимизда эълон қилинган маълумотлар ҳаволасини тақдим этамиз:
23.08.2024 — «Қамчиқ» довонидан ўтувчи электр тармоғида ўқув-синов машғулотлари ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5528
22.08.2024 — «Бухоро МЭТ» филиали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан куз-қиш мавсумига «тайёр» деб баҳоланди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5526
08.08.2024 — «Жиззах МЭТ» филиали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан куз-қиш мавсумига «тайёр» деб баҳоланди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5506
02.08.2024 — 220/110/10 кВ кучланишли «Қизил-Равот» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги - "Долзарб 30 кун" амалий машғулоти ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5500
02.08.2024 — «Хоразм МЭТ» филиали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан куз-қиш мавсумига «тайёр» деб баҳоланди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5498
01.08.2024 — «Қорақалпоғистон МЭТ» филиали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан куз-қиш мавсумига «тайёр» деб баҳоланди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5496
31.07.2024 — 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги — «Долзарб-30 кун» ўқув машғулотлари ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5493
23.07.2024 — 500 кВли «Лочин» ҳамда 220 кВли «Хакан» подстанцияларида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5476
22.07.2024 — 500/220/10 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги — «Долзарб-30 кун» ўқув машғулотлари ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5473
19.07.2024 — 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5460
18.07.2024 — 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5456
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати