Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари Россия Федерациясида малака ошириб қайтадилар
  • 26.08.2024
  • 90

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари Россия Федерациясининг «Россети» кўптармоқли энергетика компанияси билан ҳамкорликда «Рақамли форматда тармоқ ишларининг турли режимларида интеграциялашган диспетчерлик бошқарув тизимлари» ҳамда «Подстанцияларда реле химояси ва автоматлаштирилган қурилмалари ҳамда технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини созлаш ва ишлатиш» мавзуларида малака ошириш курслари ташкил этган эди.

Малака ошириш дастурининг биринчи босқичида 11 нафар мутахассислардан иборат магистрал электр тармоқлари энергетиклари Россия Федерациясининг «Россети Ленэнерго» ўқув мажмуасида малака ошириб қайтадилар.

Веб-саҳифаFacebookInstagram

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>