Янгиликлар
Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари мутасаддилари Наманган, Сурхондарё, Тошкент ҳамда Фарғона вилоятларидаги муаммоларни ўрганишди
  • 16.08.2024
  • 112

Хабарингиз бор, шу кунларда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари мутасаддилари Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳамда топшириқлари асосида республикамиздаги барча туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш мақсадида видеоконференц алоқа шаклида йиғилишлар ўтказмоқда.

Бугунги йиғилишда Наманган, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари туманлар ҳамда шаҳарлар ҳокимлари қатнашди.

Унда ҳудудларда ёқилғи-энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.

Хусусан, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда барқарорликка эришиш, маҳаллалардаги эски симёғочларни янгиларига алмаштириш, янги ҳудудларга трансформаторлар ўрнатиб, электр ҳаво тармоқларини тортиш, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларга барҳам бериш, газ баллонларни ташиш учун мўлжалланган махсус автомашиналарни олиб келиш, туманларда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда метан заправкалар сонини кўпайтириш, куз-қиш мавсумида уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш сингари долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кўтарилган муаммолар ечими бўйича вазирлик ва тизим ташкилотлари мутасаддилари томонидан қатор таклифлар билдирилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан “йўл харитаси” тузилиб, ижроси бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/12543

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>