Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги — «Долзарб-30 кун» ўқув машғулотлари ўтказилди
  • 22.07.2024
  • 179

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 майдаги «Фавқулодда  вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 42-сонли  мажлиси баёни» ҳамда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2024 йил 14 июндаги АН-191-сонли кўрсатмаси бандлари ижросини таъминлаш мақсадида 500/220/10 кВ кучланишли «Тошкент» подстанциясида ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, ёнғинлар чоғида одамлар эвакуацияси ҳамда корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолиш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини ташкил этиш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича тузилмалар (навбатчи диспетчер, техник таъминот гуруҳи, ўт ўчириш гуруҳи) хизматлар билан ҳамкорликда  «Долзарб-30 кун» мавзусидаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

✍️ Умида Мираҳмедова, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси муҳандиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>