2024 йил 18 июль куни соат 17:06 да “Сирдарё ИЭС” ва «Тошкент-500» подстанциясида дифференциал фазали ҳимоясидан муваффақиятсиз автоматик қайта улаш билан «Л-502» электр узатиш тармоғи авариявий ўчган ва соат 18:00 да ушбу авария бартараф этилган.
Ҳаво тармоғи кўрикдан ўтказилганда, Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи тармоқнинг 165-166-таянчлари оралиғида бегона шахслар томонидан қуриган сомон қолдиқлари ёқиб юборилганлиги аниқланди.
Дастлабки ўрганишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори талабларининг қўпол равишда бузилиши мазкур ўчишга сабаб бўлганлигини кўрсатди.
Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу қарорга мувофиқ, 110, 220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида экологик зарар ҳамда ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳаракатни содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қуйиш, ахлатхоналарни жойлаштириш, шунингдек, кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш ҳамда ҳар қандай объектни, предметни жойлаштириш тақиқланади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/12269
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати