Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ 110–220 ва 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларининг муҳофаза зоналарида ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этмаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Қарорнинг 2-боб, 15-бандида:
в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш; д) ахлатхоналарни жойлаштириш тақиқланади, деб ёзилган.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг муҳофаза зонасига тушган ёки туташ бўлган ер (экин) майдонидан фойдаланаётган фуқароларга (юридик ва жисмоний шахс вакилларига) ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ тақдим этилиб, тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати