⚡️ Учрашувни Филиал директори Ш.Камилов очиб бериб, ёш техник-муҳандисларни 30 июнь — Ёшлар куни билан қутлади, ёшларга касбий муваффақиятлар тилади.
Шерзоджон Шокиржонович учрашув самимий тарзда ўтказилишини, ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни очиқ баён этишлари мумкинлигини таъкидлаб, сўзни “Ёшлар етакчиси”га берди. Қ.Мирзаев учрашув иштирокчиларига Ёшлар сиёсатига оид давлат дастури тўғриси қисқача ахборот берди.
Шундан сўнг Филиал директори ҳамда ёш мутахассисларниг савол-жавоб, таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати