Қизиқарли хабарлар
Водород ёнилғи элементлари билан жиҳозланган дунёдаги биринчи суперяхта
  • 25.06.2024
  • 389

88 метр узунликдаги ноёб кема Феадшип томонидан қурилган энг катта яхтага айланди. 4-май куни суперяхта Амстердамда сувга туширилди.

Яхтанинг ёнилғи элементлари водородни кислород билан оксидлаш орқали электр энергиясини ҳосил қилади. Ушбу электр энергиясидан фойдаланиш ёки уни литий-ионли қайта зарядланувчи батареяларда сақлаш мумкин.

Бу жараённинг ягона чиқиндиси тоза сув буғидир, бу эса яхтани экологик тоза қилади.

Бундан ташқари, кема минус 253 °С ҳароратда сақланадиган суюлтирилган водород учун криоген баклар билан жиҳозланган. Ушбу инқилобий ютуқ экологик тоза ва энергия тежайдиган денгиз транспорти учун янги истиқболларни очиб беради.

Ўзбекистон ва дунёдаги яшил энергетика, экология ва технологиялар билан боғлиқ барча нарсалар тўғрисида.

Қўшилиш @clearenergy

@clearenergy #суперъяхта #superyaxta #vodoroenergiyasi #водороднаяэнергия

Манба: https://t.me/clearenergy/2490

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>