Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 6 июлдаги ПҚ–307-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “2022–2023 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари томонидан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган аниқ устувор лойиҳалар рўйхати”нинг 261-бандида танлов асосида ташаббускор маблағлари ҳисобига магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш жараёнида тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалардан (дрон) фойдаланиш белгиланган.
Учувчисиз учадиган қурилма (дрон) — 220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари ўтган мураккаб рельефли ҳудудларини назорат кўрикдан ўтказиш, авария ҳолатлари юз берганда қисқа вақт ичида носозлик сабабларини аниқлаш ва бошқа техник-муҳандислик ҳамда лойиҳалаштириш ишларида фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati