Янгиликлар
30 июнь — Ёшлар куни: «Раҳбар ва Ёшлар» форматида учрашув ташкил қилинди
  • 25.06.2024
  • 97

Учрашувда «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори B.T.Obidov сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш ҳамда ёш энергетикларнинг касбий малакасини ошириш юзасидан тавсиялар бериб, уларни  техник-муҳандислик йўналишида янги ғоялар, инновацион ишланмалар яратишга чақирди. Шу билан бирга, ёшларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш, уларни ижобий ҳал қилишга оид савол-жавоблардан иборат давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Филиал ёшлари етакчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўгрисида ПФ-37-сон фармони 85-банди ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Веб-саҳифаFacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>