ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ШУ ТИЛ БОРКИ — МЕН ҲАМ БОРМАН
  • 16.10.2020
  • 679

“...Мухтасар айтганда, ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

 

ОНА ТИЛИМ

 

Мен булбулман — ўз тилида сайраб турган,

Мен дулдулман — ўз ерида яйраб юрган.

Менга келсин, менинг ўзбек тилим учун –

Ўзин дағал тилларини қайраб юрган.

 

Қани айтсин, қайси тилдан камдир тилим,

Менинг учун ифтихор ҳам шаъндир тилим.

Темурийман — туркийларнинг бош бўғини,

Сенда олам фасоҳати жамдир тилим!

 

Сен ўзингсан алла билан дилга тушган,

Ва илк бора “она” дея тилга тушган.

Кошғарийдан тортиб барча боболарим –

Менга фақат тил ҳикматин ўргатишган.

 

Шу тил борки, шу эл борки — мен ҳам борман,

Тилин азиз билганларга дўстман, ёрман.

Қўлга қалам тутдим, демак аждодлардан –

Авлодларга сўз ташувчи дастёрман!

 

Мадҳинг қилсам, кўксим аро ёнар дилим,

Куйлагайман, майли токи қонар тилим.

Яшасам бас, сен-ла сени сенда куйлаб,

Ватан тили, Отам тили, Она тилим!

 

 

Ориф ТЎХТАШЕВ,  

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раисининг маслаҳатчиси,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>