Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Чортоқ» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро O.K. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11884
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати