Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Миллий конференция ва Медиа-форум бўлиб ўтади.
АОКА ташаббусига кўра 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур тадбир НКМК билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Тадбирда 130 зиёд матбуот котиблари иштирок этмоқда.
АОКА директори А.Ходжаев Миллий конференция иштирокчиларини касб байрами ҳамда Медиа-форум очилиши билан қутлар экан, ахборот хизматлари фаолиятини глобал ўзгаришларга мувофиқлашиб боришида, ислоҳотлар билан ёнма-ён қадам ташлаб боришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқорилигини таъкидлади.
Агентлик директори, шунингдек, нутқида ахборот хизматлари фаолиятида кузатилаётган ютуқлар, шу билан бирга айрим камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб, матбуот котибларининг ишлари доимий жамоатчилик фаоллари кузатувида-назоратида эканлиги таъкидлади.
Миллий конференция ахборот хизматлари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга мавзу ва йўналишлардаги панел сессияларда давом этади.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/44708
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати