Янгиликлар
uzbekistonmet.uz — 5 гектар ер майдонига «Яшил белбоғ» боғи барпо этилмоқда
  • 14.06.2024
  • 95

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ–199-сон фармонига мувофиқ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг тегишли буйруғига асосан, Тошкент вилояти, Бўка тумани, «Дўстлик» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 5 гектар ер майдонига 20 минг дона терак кўчати ўтқазиш ва кўчатларни агротехник парваришлаш орқали «Яшил белбоғ» боғи ташкил этилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ажратилган ер майдони йирик автотранспорт йўли ёқасида жойлашган бўлиб, боғнинг экологик ва эстетик аҳамияти юқори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш, экология соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида «Яшил белбоғ»лар барпо этилиши белгилаб берилган.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>