Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 7 - 8 июнь кунлари Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йилнинг 5 ойида амалга оширилган фаолият натижалари муҳокамасига бағишланган ўқув машғулоти ўтказилди.
Хусусан, ўқув дастурининг биринчи кунида бўлим бошлиқлари ва ихтисослаштирилган прокурорларга Энергетика вазирлигида “Рақамли энергоназорат” дастурий таъминоти имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖда “Е-кон” ва “Е-бурғулаш”, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятларида “АСКУЭ” ва “АСКУГ” автоматлаштирилган марказлар фаолияти яқиндан таништирилиб, соҳадаги сўнгги ислоҳотлар тўғрисида ўқув семинарлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, Ўзэнергоинспекцияда давлат назоратини ўрнатиш борасида сўнги ислоҳотлар, шу жумладан янги таҳрирда тасдиқланган Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш бўйича қоидаларнинг мазмун - моҳияти мутахассислар томонидан тушунтириб берилди.
Дастурнинг иккинчи кунида маҳкаманинг Ёқилғи - энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари, қуйи прокуратураларнинг соҳага масъул бўлим бошлиқлари ва ихтисослаштирилган прокурорлар иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда бўлим бошлиқларининг ҳисоботлари ва билдирган таклифлари атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Манба: https://t.me/uzbprokuratura/42934
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати