Касаба уюшмаси
Навоийлик энергетиклар ва уларнинг оила аъзолари Тошкент шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 10.06.2024
  • 40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси дам олиш кунлари Тошкент шаҳарларига саёҳат уюштиришди.

⚡️ Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи 50 нафар навоийлик энергетиклар ва оила аъзоларининг саёҳат-зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>