Денверда жойлашган Колома экологик тоза «геологик» водородни қидириш учун бурғулашни бошлайди. У кўп миқдорда тектоник плиталарнинг туташган жойларида жойлашган: бу ерда Ердаги энг енгил элемент энг тоза газсимон ҳолатда қолади.
Компания келажакда водород излаш нефть ва газ қазиб олиш каби одатий ҳолга айланишига ишонади. Стартап аллақачон инвестиция фондларидан 91 миллион доллар сармоя олган.
Бошқа ташаббуслар «яшил» ёки «кўк» водородга қаратилган бўлсада, Колома арзонроқ ва энергия тежайдиган ечим бўлиши мумкин бўлган «геологик» водороднинг салоҳиятини кўради.
@clearenergy #CleanEnergy #texnologiya #energiya #vodorod
Манба: https://t.me/clearenergy/2466
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати