Янгиликлар
«ВОЛЬТ-СПБ» компанияси: Таянч устунларининг ерлагич тизимига оид инновацион ишланмалар
  • 03.06.2024
  • 131

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишчи делегацияси Россия Федерацияси электр энергетика корхоналарининг янги ишланмалари билан танишиш баробарида юқори кучланиш электр тармоқлари таянч устунларининг ерлагич тизимига оид инновацион ечимларни ўрганишди.

Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Гатчина қўрғони ҳудудида жойлашган «ВОЛЬТ-СПБ» компанияси юқори қаршилик хоссасига эга асослар (тупроқ) учун ерлагич тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлиб, чақмоқдан ҳимоя (яшинқайтаргич) ва юқори самарадорликка эга ерлагич тизимига оид инновацион ишланмаларини тегишли тартибда патентлаган ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Мисол учун, Акциядорлик жамияти Эксплуатацияга қабул қилиш сектори бошлиғи Омон Ортиқбоев компания томонидан тақдим этилган замонавий ерлагич тизимини назорат лабораториясида синовдан ўтказиб, унинг қуруқ тошлоқ ва қумли асосда эксплуатация қилиш жараёнини ўрганди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари замонавий ерлагич тизимини тузли асосда (шўрхок тупроқли ҳудудда) экслуатация қилиш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Facebook  ‖ ИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>