Янгиликлар
ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИ: «ВОЛЬТ-СПБ» компанияси — юқори қаршилик хоссасига эга асослар учун ерлагич тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона
  • 02.06.2024
  • 138

Маълумки, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнининг ҳар бир жавҳасида бўлгани каби энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида ҳам халқаро тажрибани ўрганиш муҳим саналади. Айниқса, электр тармоқлари ва подстанцияларни қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек, эксплуатация жараёнларида (таъмирлаш-созлаш) янги ишланмалар, инновацион дастурларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш — энергетиклар олдида турган бугунги кун талабларидан бири.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти делегацияси Россия Федерациясининг бир қанча энергетика тизим корхоналарига ташриф буюриб, уларнинг инновацион ишланмалари билан танишган ҳолда ўзаро билим-тажриба алмашмоқда.  

⇒ Эътиборингизга Санкт-Петербургдаги «ВОЛЬТ-СПБ» компанияси фаолиятига оид маълумотларни тақдим этамиз:

♦ «ВОЛЬТ-СПБ» МЧЖ – юқори қаршилик хоссасига эга асослар учун ерлагич тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳисобланади. Компания электр хавфсизлиги соҳасида хизмат кўрсатувчи, сифат стандартлари ва мослашувчан бошқарувга эга  корхона, дея таърифланади.

♦ Компания юқори қаршиликка эга асос учун ерлагич тизимларини ишлаб чиқаради ва у айни пайтда
турли хил иқлим шароити ва тупроқ таркибига эга асослар учун 3 турдаги ерлагичларни энергетика тизим ташкилотларига таклиф этмоқда.

♦ Компания Сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 мувофиқлик сертификатига эга.

► volt-spb.ru веб-сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>