⚡️ Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентда Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш ишида унинг айни пайтдаги раиси — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов, шунингдек, “Барки точик” энергетика компанияси бош директори Маҳмадумар Асозода, «КEГОС» компанияси бошқарув раисининг ўринбосари Бакитхан Жазикбаев, “Қирғизистон магистрал электр тармоқлари” АЖ бош директори Альтинбек Рисбеков ҳамда бошқалар энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, минтақада электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш ва истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама этилди.
Шунингдек, Кенгаш ишида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик маркази" давлат унитар корхонаси раҳбари Музаффар Бобоев ҳамда «Энергия» мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази директори Ҳамидулла Шамшиевлар ҳам иштирок этишди.
Ишчи тартибдаги мажлисларда Арманистон ва бошқа МДҲ давлатлари мутахассислари видеоконференция алоқа орқали ўз тақдимот ва маърузалари билан қатнашдилар. Россия Федерациясидан ташриф буюрган мутахассислар кузатувчи мақомида иштирок этиб, техник-муҳандислик масалалари ечимида ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди.
Кенгаш иши сўнгги шу нарса алоҳида таъкидландики, Кенгаш ишига мезбонлик қилиш навбати Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтиб, Кенгаш ишининг навбатдаги йиғилиши 2024 йилнинг октябрь ойида Алмати шаҳрида бўлиб ўтади.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
https://t.me/minenergy_uz/11506
https://www.uzdaily.uz/ru/post/86211
https://t.me/minenergy_uz/11511
https://minenergy.uz/uz/news/view/3985
https://www.uzdaily.com/ru/post/86211
https://sknews.kz/news/view/centralynaya-aziya-shagi-integracii-v-elektroenergetike
https://www.kegoc.kz/ru/press-center/press-releases/163664/
https://www.tazabek.kg/news:2108206?from=rss
https://newsline.kz/ru/article/1161170/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати