Янгиликлар
Май ойида 14,5 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр тармоқлари, 1 дона подстанция трансформатори, 4 дона ўчиргич, 1 дона компрессор қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 14.05.2024
  • 179

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов маълум қилди.

Юқори кучланишли электр қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида, 2024 йил учун тасдиқланган режага асосан, жорий йил январь-октябрь ойларида 848,3 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 9 дона подстанция трансформаторлари, 31 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмалари мукаммал таъмирланади.

Шу билан бирга, жорий йилда 5451,1 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари, 304 дона подстанция трансформатори, 1643 дона ўчиргич, 12 дона компрессор қурилмалари жорий таъмирланади.

Жумладан, май ойида 14,5 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр тармоқлари, 1 дона подстанция трансформатори, 4 дона ўчиргич, 1 дона компрессор қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жорий йил май ойида 125 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли линиялар, 24 дона подстанция трансформатори, 98 дона ўчиргичлар жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Агар жорий йил бошидан амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилсак, январь-май ойида 384,196 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 2 дона подстанция трансформатори, 15 дона ўчиргичлар, 4 дона компрессор қурилмаси мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-май ойларида 2037,3 км узунликдаги 110–220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари, 147 дона подстанция трансформатори, 710 дона ўчиргич, 7 дона компрессор қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди ва режага мувофиқ давом эттирилмоқда.

Шунингдек, “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш”  инвестиция лойиҳасига асосан 220 ҳамда 500 киловольт кучланишли юқори кучланишли подстанцияларнинг ўрнатилган қувватлари ошириб борилмоқда.

Мисол учун, навбатдаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари Андижон вилоятида жойлашган 500 киловольт кучланишли “Лочин” подстанциясида олиб борилди.

500/220/10 киловольт «Лочин» подстанциясининг қувватини ошириш ҳамда аҳолини ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мавжуд АТ-2 3х167 мегавольт•амперли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 мегавольт•ампер қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 мегавольт•ампер қувват яратилди. Ҳозирда подстанциянинг умумий ўрнатилган қуввати 1302 мегавольт•амперга етказилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг якунига қадар АТ-1 3х67 мегавольт•амперли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 мегавольт•ампер қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 мегавольт•ампер қувват яратилади. Ишлар якунлангандан сўнг подстанциянинг умумий қуввати 1602 мегавольт•амперга етказилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр тармоқлари барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

Мамлакатимизда истеъмол ҳажми сезиларли даражада ошиши кутилаётган ёз мавсуми, бундан ташқари, 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Батафсил маълумотлар билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

 

 

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>