Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясининг ўтказувчанлик қуввати 1302 МВА етказилди
  • 13.05.2024
  • 92

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрь кунидаги ПҚ-3284-сонли «Жаҳон Банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Андижон вилоятида жойлашган «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги подстанцияларни, яъни 1-босқич модернизация дастури доирасида маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари 500/220/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясида олиб борилди.

«Лочин» подстанциясида шу кунга қадар:

   ♦   Модернизация дастури доирасида 5 дона 500 кВ кучланишли ва 12 дона 220 кВ кучланишли ҳаволи ўчиргичлар ўрнига замонавий элегаз ўчиргичлар ўрнатилди;

   ♦   2 дона 500 кВ кучланишли ажраткич ва 11 дона 220 кВ кучланишли ажраткичлар алмаштирилди;

   ♦   3 дона 500 кВ кучланишли ток трансформатори ҳамда 21 дона 220 кВ кучланишли ток трансформаторлари алмаштирилди;

   ♦   6 дона 500 кВ (ОПН) разрядниклар ва 9 дона 220 кВ (ОПН) разрядниклар алмаштирилиб, ишга туширилди.

Жорий йилнинг 11 май куни 500/220/10 кВ «Лочин» подстанциясининг қувватини ошириш ҳамда аҳолини ишончли электр энергияси билан таьминлаш мақсадида мавжуд АТ-2 3х167 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилди. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 МВА қувват яратилди. Ҳозирда подстанциянинг умумий ўрнатилган қуввати 1302 МВА етказилди.

Эслатиб ўтамиз: 2024 йилнинг якунига қадар АТ-1 3х 67 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 3х267 МВА қувватли янги автотрансформаторлар ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида подстанцияда қўшимча 300 МВА қувват яратилади. Ишлар якунлангандан сўнг подстанциянинг умумий қуввати 1602 МВА га етказилади.

 

 

✍️ Бахтиёржон Обидов, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>