Янгиликлар
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали: Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни тадбирлари
  • 08.05.2024
  • 94

“Инсон қадри” устувор жамиятда фуқароларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиги, иш қобилиятининг сақланишини таъминлаш масалалари ҳамиша долзарблигича қолади.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалида 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ҳафталик чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, маъмурий бинода фаолият кўрсатаётган ходимлар, «Юксак», «Озодлик», «Келес» подстанциялари ҳамда механизация ва автотранспорт гуруҳи ходимлари билан Реле ҳимояси ва автоматика хизмати 1-тоифали муҳандиси Очилов Камол Истамович, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ходжамкулиева Наржемал Хамракулиевна, Техника хавфсизлиги ва ишончлилик гуруҳи етакчи муҳандиси Бегманов Динмуҳаммад Махсудович, Ходимларни жамлаш ва тайёрлаш гуруҳи етакчи мутахассиси Нигманова Зилолахон Дилмурадовналар иштирокида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус тадбирлар ташкил қилинди.

Унда ходимлар меҳнат муҳофазасида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари, иш берувчига қўйиладиган талаблар бирма-бир айтиб ўтилиб, иш жойида юзага келадиган зарарли ва хавфли омиллардан ўзини қандай ҳимоялаш мумкинлиги мисоллар билан тушунтириб берилди.

Техника хавфсизлиги ва ишончлилик гуруҳи етакчи муҳандиси Бегманов Динмуҳаммад Махсудович 2024 йилда энергетика соҳасида юз берган барча бахтсиз ходисалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ходимларни огоҳликка ҳамда қоидаларга риоя қилишга  чақирди.

 

 

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>