Янгиликлар
2024 йил 14 – 16 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги бўлиб ўтади
  • 08.05.2024
  • 72

Ушбу ҳафталик доирасида энергетикага оид бир қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган:

“Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазма ва конференцияси;

“Энергетика, энергияни тежаш, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2024” 17-халқаро кўргазмаси;

➖ 4-Халқаро энергетика конференцияси;

➖ G2B ва B2B учрашувлари;

➖ Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотларининг спорт ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирлари: нефт-газ ва энергетика секторидаги ёшлар марафони – “UNG-YOUTH МАРАФОН”, «Заковат» интеллектуал ўйини, видеороликлар танлови, «Қувват» 3Д анимацион мултфилмлар церийаси тақдимоти, мутахассисларнинг IТ салоҳияти ҳакатони, энг яхши стартаплар ва инновацион таклифлар танлови ғолибларини тақдирлаш ҳамда бошқалар.

⇒  Батафсил

Тел.: 71 205 18 18

www.energyforum.uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/11328

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>