Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ҳар куни кечкурун электр тармоғида кучланиш кўрсаткичи 150–160 вольт атрофида ўзгариб туради. Бу муаммони ким ҳал қилади?»
  • 29.04.2024
  • 69

Мурожаат эгаси: Бобожонов Улуғбек Шарипович, хусусий сектор.

Электрон почта: ulugbeksaripov289@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ҳар куни кечкурун электр тармоғида соат 19:00 дан кейин то 24:00 гача бўлган вақт давомида электр энергиясининг кучланиш кўрсаткичи 150–160 ёки 190 атрофида, кейин яна 150 вольт диапазонида ўзгариб туради. Кучланиш ўзгариши кескин тарзда, фавқулодда содир бўлади. Бунинг сабабини билиш учун кечқурун, яъни ҳодиса содир бўладиган вақтда навбатчи мутахассисларни ҳам чақиртириб, сабабини айтишларини ҳамда носозликни созлашларини сўрадим. Лекин натижа бўлмади. Бу муаммони ким ҳал қила олади?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Улуғбек Шарипович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларгахизматкўрсатишбўлимлари:https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Энергетика вазирлиги: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати.
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 231-1661.(7046)

Девонхона: (998 71) 236-2708.

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА: 71-231-8118

Электрон почта: info@minenergy.uz 
Иш графиги: 
душанба– жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>