Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди?»
  • 30.04.2024
  • 192

Мурожаат эгаси: Камалов Алимбай Султанович, Афғон уруши 2-гуруҳ ногирони.

Электрон почта: kamalovalimbaj@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди? Халқни ўйланглар! Қандай кун кўриш муаммо, яна лимит қўйилибди...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Алимбай Султанович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган, яъни билдирилган таклиф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутасаддиларига йўналтирилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгилаган нархлар асосида истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш билан шуғулланувчи турдош ташкилотлар: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Матбуот хизматларига юборилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

МУРОЖААТГА ЖАВОБ: Барчамизга маълумки, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

https://lex.uz/docs/6884060

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш — энергия ресурслар таъминотида барқарорлик таъминланиши учун ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлиб, унда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ҳимоя унсурлари адолатли тарзда белгилаб берилган, деб ҳисоблаймиз. Бунга истеъмолчиларнинг III гуруҳи учун тарифлар ва мамлакатимиз ҳудудлари бўйича истиш мавсуми ва  иситилмайдиган мавсумлар учун белгиланган чоралар адолатли тарзда тақсимланган.

Мисол учун, ҳар бир абонентга “базавий меъёр”  (200 кВт∙соат) ҳажмида ҳам, 201 дан 1000 кВт∙соатгача бўлган 900 сўм нархидаям электр энергиясининг давлат субсидиялаш тизими сақланиб қолган шаклда риоя этилади ва айни пайтда 1 кВт∙соат электр энергиясининг таннархи 1000 сўм атрофида тебраниб турибди.

 

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/. “

Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс : 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

 

Энергетика вазирлиги: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт:

Метро: «Амир Темур» бекати.

Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)

Телефон: (998 71) 231-1661.(7046)

Девонхона: (998 71) 236-2708.

 

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА: 71-231-8118

Электрон почта: info@minenergy.uz

Иш графиги:

душанба– жума: 9:00 - 18:00

тушлик вақти: 13:00 - 14:00

шанба, якшанба: дам олиш куни

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>