Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамуҳамедов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Кудратов, Қозоғистон энергетика вазири А. Саткалиев, Озарбайжон энергетика вазири П.Шаҳбозов, Озарбайжон иқтисодиёт вазири М. Жабборов ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда “Ўзбекистон - Қозоғистон - Озарбайжон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси (“Яшил йўлак”)” тақдимоти ўтказилди.
Анжуманда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тармоқларини ўзаро боғлаш орқали минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консультантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув сўнгида тегишли ҳужжатлар имзоланди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11227
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати