Янгиликлар
Диққат, эълон! 4 та электр узатиш тармоғи белгиланган ишларни хавфсиз бажариш учун вақтинча тармоқдан узиб турилади
  • 30.04.2024
  • 96

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, айни пайтда Нишон туманида янги қурилаётган фотоэлектр станцияси билан боғлиқ ишларни хавфсиз бажариш учун

2024 йил 30 апрель куни 22:00 дан 01 май 06:00 гача

10 кВ кучланишли  Жайрон-1 ва  Жайрон-2 ҳамда 110 кВ кучланишли Нишон–1 ва  Нишон–2 тармоқлари, шунингдек, 110 кВ кучланишли Фарҳод-1 ва Фарҳод-2  линиялари навбатма-навбат вақтинча тармоқдан узиб турилади.

⇒ Эслатиб ўтамиз, 110 кВ кучланишли Фарҳод–1 ва Фарҳод–2 электр узатиш тармоқлари Нишон–1 ва Нишон–2 линияларининг (отпайка) шахобчаси орқали таъминланган.

⚡️ Истеъмолчилардан зарурият туфайли юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>