Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Кўчамизнинг бошига трансформатор қўйиш кераклиги бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисига бир неча бор айтилган. Бироқ ҳалигача қўйилгани йўқ...»
  • 19.04.2024
  • 149

Мурожаат эгаси: Исроилов Боходир Адҳамович, Наманган вилояти.

Электрон почта: bohodirhujaisroilov@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: Мен Исроилов Боходир — Наманган вилояти, Чортоқ тумани, “Хазратишоҳ” МФЙ, Ипак йўли кўчасида яшайман. Кўчамизнинг бошига трансформатор қўйиш кераклиги бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисига бир неча бор айтилган. Бироқ ҳалигача қўйилгани йўқ. Трансформатор бор, лекин туман элект тармоқлари томонидан МФЙ раиси мурожаат қилишига қарамасдан, “ЭКТП йўқ бизда”, деган жавоб олинмоқда. Бизнинг МФЙ туман марказидан 45 км узоқда, Қиргизистон билан чегара ҳудудда жойлашган. Лекин чегара ҳудуд бўлишига қарамасдан ТEТБ томонидан мурожаат эътиборсиз қолдирилмоқда экан. Шунинг учун сизларга мурожаат қилишдан бошқа иложим қолмади. Илтимос, мурожаатимни этиборсиз қолдирмасангиз, деган умиддаман.

 

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Боходир Адҳамович ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

Энергетика вазирлиги: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: «Амир Темур» бекати.
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.

Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 231-1661.(7046)

Девонхона: (998 71) 236-2708.

 

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА: 71-231-8118


Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба– жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>