Янгиликлар
Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш учун реактив қувватни компенсация қилиниши муҳим аҳамият эга
  • 23.04.2024
  • 200

Истеъмолчиларни электр энергияси учун харажатларни сезиларли даражада тежалишига ва электр қурилмаларни бир меъёрда ишлаши учун реактив қувватни компенсацияловчи қурилмалардан фойдаланиши лозим.

2018 йил 5 сентябрдаги “Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги” низомга мувофиқ электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш «Ўзенергоинспекция» ваколатига киритилган.

Унга кўра реактив энергиясини компенсация қилиниши бўйича қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган (саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчилари) истеъмолчилар учун реактив қувват компенсацияланиши шарт.

Йирик саноат корхоналарида бу масала янада долзарб саналади. Реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни қўллаш тармоқдан истеъмол қилинадиган қувватни камайтиришнинг энг таъсирчан ва самарали усули ҳисобланади.

У 1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр тармоқларидаги реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларнинг тури, қуввати, уланиш жойи ва ишлаш режимини танлаш масалаларини ўз ичига олади.

 

Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/3959

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>