Янгиликлар
220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясига қуввати 250 МВА бўлган 2 та автотрансформатор ўрнатилмоқда
  • 22.04.2024
  • 46

Барчамизга маълумки, энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғидаям улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мисол учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ««Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3284-сонли қарори ижроси таъминланмоқда.

Қарорга ижроси юзасидан тасдиқланган режавий дастурга асосан «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида эксплуатацияда фойдаланиб келинаётган ва қуввати 200 МВА бўлган 2 та автотрансформаторнинг ўтказувчанлик қувватини ошириш мақсадида қуввати 250 МВА бўлган 2 та замонавий автотрансформаторга алмаштириш (демонтаж-монтаж) жараёнида олинган суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Умумий қуввати 250 мегавольт•ампер бўлган замонавий автотрансформаторларнинг биринчисини ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>