“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) қабул қилинди.
► Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
♦ 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;
♦ 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари”.
2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.
✅ Қарорга мувофиқ, қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:
➖“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
➖Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.
✔️Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
♦ ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;
♦ электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
➖ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
➖ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт⋅соатгача.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/11127
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати